11/10/2017

Судя Дредд ҳайратда: Россиянинг HoverSurf cтартапи Дубай полицияси учун махсус учар мотоцикл яратди (видео)

Дубай полицияси Россиянинг HoverSurf cтартапи томонидан яратилган учар мотоциклларни синовдан ўтказди, деб хабар қилмоқда The National нашри.

Қурилма 300 кг юк билан осмонга кўтарилиши мумкин. Бортдаги пассанжир билан мотоцикл 5 метр баландликка, дистанцион бошқарув ҳолатида эса 6 км баландликкача кўтарила олади. Тўлиқ зарядланган батарея билан мотоцикл 25 дақиқа парвоз қилиши мумкин. Бундан ташқари, қурилма бензинда ҳам ҳаракатланади, бундай ҳолатда учиш вақти бир соатгача узаяди.

Мазкур учар мотоциклнинг максимал тезлиги соатига 70 км. Энг қизиғи, ерда у соатига 200 км тезлик билан ҳаракатлана олади. Тўлиқ зарядланган ҳолатда қурилмада 8 соат давомида юриш мумкин.

Бундан ташқари, мотоцикл 360 градусда суратга оладиган 8 сферик камера билан жиҳозланган бўлиб, улар атрофда юз бераётган ҳодисаларни полиция марказига узатиб туради.
Made on
Tilda