04/10/2017

Кетмонда ҳам учади яқинда: Honda нарвонга чиқа оладиган роботни ишлаб чиқди

Honda компанияси фавқулодда вазиятларда инсонларни қутқаришга мўлжалланган E2-DR роботининг протопини намойиш қилди. У нарвонга чиқа олади, бузилган вайроналар орасида ва тор жойларда юра олади.

Роботнинг қўллариган 3D камералар ўрнатилган бўлиб, улар унга мўлжал олишга ва объектлар билан алоқа қилишга ёрдам беради. Робот ҳозирда нарвонга чиқиб, ундан туша оладиган жаҳондаги ягона қурилмадир. Engadget сайтининг ёзишича, робот ҳатто тўфонга ҳам бардош бера олади.

Робот сиғими 1000 Вт бўлган батареяда ишлайди, бу унга 90 дақиқа давомдиа ҳаракат қилиш имкониятини беради.

Ҳозирча роботнинг қачон фойдаланиш учун чиқарилиши номаълум.
Made on
Tilda