8 noyabr 12:21

Ходимларга тўғри танбеҳ бериш бўйича 10 та маслаҳат

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.
  1. Ўз вақтида

Ходимга ўз вақтида танбеҳ бериш муҳим аҳамиятга эга. Бир неча кундан кейин эмас, балки бирданига ўз муносабатингизни билдиришингиз керак.

  1. Эмоцияга берилмасдан…

Ходим хатога йўл қўйди ва сиз бундан жаҳлингиз чиқиб, ғазабланяпсиз. Ходимга хафа бўлганингизни айтинг. Муҳими, ҳис-туйғуларни яширмаслик учун уларни тўғри ифолаш керак: «Мен бугун мижоз буюртмасини олмаганидан афсусдаман. Компания учун бу фойдани йўқотиш хавфини туғдиради. Бу қандай содир бўлди?». Хотиржам гапириш – ходим вазиятни ҳис қилмаслигига ёки бундан хулоса чиқармаслигига олиб келмайди. Бу бошқаларни ва ўзингизни ҳурмат қилишдир.

  1. Суҳбатнинг мақсади

Суҳбатнинг мақсадини билиш ва эслаб қолиш учун раҳбар учун муҳимдир. Мисол учун, ходимнинг эътиборини ишдаги асосий нарсага қаратишга ўргатиш; янги вазифани бажаришда ёрдам бериш, хатоларни белгилаш муҳим саналади.

Мисол: менежер мунтазам равишда топшириқларни ўз вақтида бажармайди. Бундай ҳолатда, ўзаро суҳбатнинг мақсади – компания учун муддатларни кечиктириш нимаси билан фойдасиз эканини белгилаш ва бундай вазиятларни ҳал этиш вариантларни биргаликда ишлаб чиқишдир.

  1. Аниқ

Биз мавҳум эмас, балки муайян ҳолат ҳақида гапирамиз. Қиёсланг: «Сиз кеча келишганимиздек, менга ҳисоботни жўнатмадингиз. Нима бўлди?» ёки «Сиз кўрсатмамни қасддан бузишга қарор қилдингизми? Қани ҳисобот?». Қайси бири самарали таъсир кўрсатади? Қайси бири кўнгилга тегмайди?

  1. Уйғунлик

Фикрлар ҳар икки томон учун ҳам самарали бўлиши керак. Мисол учун, мана бундай танқидлардан сўнг, кўпларнинг ишдан ҳафсаласи пир бўлади: «Палончи, мижоз билан дадил гаплашишни ўрганиш вақти келди. Сиз садақа сўрамайсиз, балки сифатли маҳсулотни таклиф қиласиз». Агар сиз мана бундай тарзда гапирсангиз, натижа умуман бошқача бўлади: «Палончи, мижоз билан суҳбат давомида сиз ташвишланаётганингизни пайқаб қолдим. Айтингчи, нима учун шундай бўляпти?».

  1. Ўзига хос ёндошув 

Ходимга нисбатан салбий эътироз ва танбеҳлар махфий бўлиши керак. Масалан: «Палончи, менинг хонамга киринг. Сиз билан суҳбатлашсам…» Лекин ҳаммани олдида мақташ керак.

  1. Ходимнинг фикрига қулоқ солинг

Унга ўз фикрларини билдириш имкониятини беринг. Ходим айтаётган гаплар сизга ёқмаслиги мумкинлигига тайёр туринг. Бироқ, бунинг кўпроқ афзалликлари бор: садоқатни ошириш, мустақил бўлишни ривожлантириш, қизиқарли ғоялар, вазиятга янги нуқтаи назар. «Менга нима учун вақтида ҳисоботни юбормаганингизни тушундим. Агар мазкур вазият яна такрорланса, келгусида нима қилиш керак, деб ўйлайсиз?”, дея унга савол бериб кўринг. Мана кўрасиз, унинг қулфи дили очилиб, ишга бўлган муносабати ўзгаради.

  1. Ҳаракатларга эътибор қаратинг

Агар сиз нохуш ҳодисани муҳокама қилмоқчи бўлсангиз, унда вазиятнинг олдини олишга ва / ёки салбий оқибатларни камайтиришга ёрдам берадиган қадамлар ҳақида фикрлашга вақтнинг 80 фоизини ажратиш янада самаралидир. Ва бунинг сабабларини аниқлаш учун вақтнинг 20 фоизини сарфланг.

  1. Бурчакка тиқманг

Бирор ходимни қанчалик кўп айбласангиз, у ўзини шунчалик кучлироқ ҳимоя қилади.

  1. Берилиб кетманг

Агар ишчи соатингизнинг кўп қисмини ходимлар билан «суҳбатларда» ўтказсангиз, раҳбар сифатида компаниянинг стандартлари ва ўз ишингизни қайта кўриб чиқиш вақти келипти.

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий