8 yanvar 9:00

Хитойнинг Weibo ижтимоий тармоғи фойдаланувчилар сони бўйича Twitter`ни ортда қолдирди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

Хитойнинг микроблоглар тармоғи Weibo тақдим қилган сўнгги маълумотга кўра, унинг бир ойлик фойдаланувчилар сони 376 миллионга етган. Gagadgetнашрининг ёзишича, бу кўрсаткич машҳур Twitter ижтимоий тармоғига бир ой ичида ташриф буюрувчи фойдаланувчилар сонидан 46 миллионга кўп демакдир.

Экспертлар Weibo тармоғининг муваффақиятига сабаб қилиб бир нечта омилларни келтирмоқдалар. Буларга хитойлик смартфон ишлаб чиқарувчи компаниялар билан ҳамкорлик, талабалар кампусларидаги реклама, шунингдек, интернет тезлиги суст бўлган ҳудудлар учун тармоқ иловасининг “енгил” версиясини айтиб ўтиш мумкин.

Weibo тақдим этган ҳисоботда унга кирадиган хитойлик фойдаланувчилар сони ҳақида аниқ маълумот келтирилмаган. Хитой аҳолиси эса АҚШ аҳолисидан 4,5 марта кўпроқдир. Бундай жадаллик билан Weibo тез орада Facebook ва Instagram`дан ўтиб кетиши эҳтимолга яқин.

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий