5 iyun 10:27

Хитойдаги илғор компания: Xiaomi арзон нархларда қандай қилиб пул ишлаяпти?

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

Смартфонларни ишлаб чиқарувчи бу компания акцияларини бирламчи жойлаштиришни режалаштирмоқда. Бу йил учун биржага чиқишдаги энг аҳамиятли воқеа бўлади — Xiaomi 100 млрд АҚШ долларига баҳоланиши мумкин, деб ёзади Кун сайти.

Смартфонлар бозорига хос бўлган кучли рақобат билан собиқ муваффақиятсизликлардан ўнгланиш осон эмас. Мобил технологияларнинг BlackBerry ва Nokia каби улкан ўйинчиларини кўпчилик аллақачон унутган, бироқ катта зарар ва жиддий рақобатга қарамай, Хитойнинг Xiaomi компанияси буюк қайтишни амалга ошира олди. Бундан ташқари, компания ҳатто акцияларни бирламчи жойлаштиришни ҳам режалаштиряпти.

Xiaomi компаниясига 2010 йилда ўша даврда бизнеснинг турли соҳаларида бой тажрибага эга бўлган тадбиркор Лэй Дзюнь томонидан асос солинган. Xiaomi биринчи навбатда замонавий дизайн ва ўзига жалб этадиган нархли смартфонлари билан машҳур. Бундан ташқари, онлайн-хизматлар ва уй учун ақлли электрон қурилма ва маиший техникаларни ҳам таклиф этади.

Фото: TechCrunch

“International Data Corporation” консалтинг фирмаси маълумотларига кўра, 2017 йилнинг тўртинчи чорагида Хитой компанияси 28,1 млн дона товар сотиб, смартфонлар ишлаб чиқарувчи дунёдаги йирик тўртинчи компанияга айланди. Бу унга 2016 йилдаги омадсиз савдолардан ўнгланиш имконини берди. Эндиликда Гонконг фонд биржасидаги компанияларга турли синфдаги қимматли қоғозларни жойлаштириш билан боғлиқ ўзгаришдан кейин Xiaomi маҳаллий биржада акцияларни бирламчи жойлаштиришга ариза беради. Компания ҳеч қандай аниқ рақамни айтмаган бўлса-да, капитализация 80 млрд. доллардан 100 млрд. долларгача бўлиши кутилмоқда. Шундай қилиб, Лэй Хитойдаги энг бадавлат кишилардан бирига айланади (корхона ҳужжатларидаги маълумотларга қараганда, бош директор 31,41 фоизлик улушни назорат қилади). Таҳлилчилар Xiaomi бундай даражага эришишда имкониятга эгалигини таъкидлашмоқда, бироқ бу каби чиройли натижани оқлаш учун яна кўп нарса қилишларига тўғри келади.

Жадвал асосидаги савдолар

Лэй бизнес-моделни қайта кўриб чиққани сабабли қайтишга муваффақ бўлди. Ишлаб чиқарувчи чекланган партиядаги смартфонлар билан қисқа муддатда интернетда савдо қилиш орқали машҳурликка эришди. Чунки бренд тезда содиқ мухлислар базасини тўплади. Ахир Xiaomi қурилмалари кўпинча техник жиҳатдан Appleдан қолишмайди ва нархи икки баравар арзон. 2014 йилдаги сармоялаш раунди давомида Хитой компанияси 46 млрд. долларга баҳоланган. Бу эса ўша вақтда хусусий компания учун дунёдаги энг юқори натижа эди. Бироқ муваффақият узоққа чўзилмади: маҳаллий рақобатчилар фақат интернет орқали сотиш моделини зудлик билан ўзлаштиришди ва ундан-да илғор гаджетлар чиқаришди. Xiaomi логистикада юзага келган муаммоларни ҳал қилишга яна анча вақт сарфлади. Бир йил аввал “хитойча Apple”нинг смартфонлари савдоси 30 фоизга тушиб кетди, Huawei ва OPPO каби рақобатчилар эса олға интилаётган эдилар.

Фото: Business Insider

Ҳозирда фойдаланувчиларни фақат интернет орқали жалб қилмаслик мақсадида, компания одатий офлайн-дўконларни ҳам очмоқда. У ерга технологияларни унчалик яхши билмайдиганлар ҳам келишлари мумкин. 2019 йилда дунёда 2000 та дўкон очилиши режалаштирилмоқда, улардан деярли ярми Хитойга тўғри келади. Бу савдо нуқталарининг кўпчилиги Apple дўконларини эсга солади: бино ичи кенг, обрўли туманларда жойлашади. Бу ерда Xiaomi техникасини ҳам, унинг ҳамкорлари товарларини ҳам, масалан Нью-Йорк биржасида сотиладиган Huamiни ҳам харид қилиш мумкин. Асосий ғоя шундан иборатки, ташрифчи смартфон сотиб олиш учун келган бўлса-да, яна бошқа нарса, масалан нархи 23 доллар бўлган фитнес-билакузуги ёки 300 доллар қийматга тенг чангютгич-робот харид қилиш ҳақида ўйлаши мумкин.

“Canalys” таҳлилий агентлигида бозор тадқиқотлари бўйича директор Николь Пэн Xiaomi логистикани ҳам ривожлантирганини қайд этган: бугун у компьютер чипларини ишлаб чиқарувчи “Qualcomm” билан яқин ҳамкорлик қиляпти. Хитой компанияси унинг энг сўнгги моделдаги чипларидан фойдаланмоқда.

Яқин келажак кўплаб қизиқарли нарсаларни ваъда қиляпти. Жорий йилнинг биринчи чорагида Хитойдаги етказиб беришлар 37 фоизга ўсди ва 12 млн дона натижасига эришди , аммо бу катта ютуқ эмас. Айниқса, 21 фоизлик ўртача бозор кўрсаткичи ҳисобга олинса. “Canalys”даги таҳлилчилар буни кўплаб истеъмолчилар эски қурилмаларнинг ўрнига янгиларини сотиб олишга шошмаётганликлари билан изоҳлашмоқда.

Глобал бозорга чиқиш

Компаниянинг хориж бозорларидаги ўсиш натижаси ҳам хурсанд бўлиш учун замин яратяпти. Мутахассисларнинг маълумотларига қараганда, товарни тез  суръатларда ўсаётган Ҳиндистон бозорига етказиб бериш бўйича компания “Samsung”дан ўзиб кетган. Хитойлик ишлаб чиқарувчи Россия, Индонезияда смартфонларни сотиш бўйича йирик компания саналади. Бироз олдин компания диққатини Европа бозорига қаратиб, Испанияда ҳам ўз маҳсулотини сотишни бошлади. Апрель ойида берган интервьюсида катта вице-президент Ван Сян ўз қурилмаларининг аппаратга хос хусусиятларини ҳар бир мамлакатнинг шароитига мослаштираётганини айтди. Масалан, Ҳиндистонда смартфонлар учун қувватлаш блокини алмаштириш ва уларни 380 вольтгача зўриқишлардаги ўзгаришларга чидамли қилишга тўғри келган.

Фото: Getty Images

Хориждаги агрессив маркетинг кампаниясидаги муваффақиятга қарамай, Хитойда ўзлаштирилганлар асосий сабоқ бўлди. Ҳозирда Xiaomi кўплаб мамлакатларда ҳам интернет, ҳам офлайнда савдоларни амалга оширмоқда. Ўз навбатида ривожланаётган бозорларда электрон тижорат у қадар яхши ривожланмаган. Бунга электрон тўлов ва логистика учун мос келадиган инфратузилманинг мавжуд эмаслиги асосий сабабдир. Бундан ташқари, баъзи истеъмолчилар смартфон харид қилишдан аввал уни ушлаб, техник жиҳатларини синаб кўришни исташади. “Counterpoint Research” таҳлилий агентлиги томонидан берилган маълумотларга қараганда, Россияда “Xiaomi” ялпи савдоларида интернет орқали амалга оширилганлари бор-йўғи 15 фоизни ташкил қилган.

Биржага чиқиш

Буларнинг бари компания акцияларини бирламчи жойлаштиришга олиб келади. Пекиндаги Чункон Олий бизнес мактабининг иқтисодиёт фани ўқитувчиси Xiaomi 100 млрд. долларлик компания бўлиши учун смартфонлар савдосига умид қилишнинг ўзи етарли эмаслигини таъкидламоқда.

Таҳлилчиларнинг бундай фикрига охир-оқибат салоҳиятли сармоядорларни компаниянинг узоқ муддатли муваффақияти истиқболидан шубҳаланишга олиб келувчи рақобатнинг “қаттиқ” шартлари каби омиллар сабаб бўлмоқда. “Counterpoint Research”да 2017 йилнинг учинчи чорагида сотилган ҳар бир смартфондан Xiaomi 2 АҚШ доллари миқдорида соф фойда олингани ҳисоблаб чиқилган. Ўз навбатида, Apple томонидан сотилган ҳар бир қурилма учун бу кўрсаткич 151 АҚШ долларини, Samsung — 31 АҚШ доллари, Huawei да эса  — 15 АҚШ долларини ташкил этган. Ўтган йили Xiaomi маблағ йўқотилгани тўғрисида ҳисобот беришига тўғри келди: компания жами 18 млрд. АҚШ долларига тенг киримда чиқимлар 6,9 млрд. АҚШ долларига тенг бўлганини айтган. Бу йўқотишлар қимматли қоғозлар кўринишидаги бир марталик харажатлар ва акциялар қийматидаги ўзгаришларни ўзи ичига олган бўлишига қарамай, асосан ишлаб чиқариш ва маркетинг харажатларининг кескин ўсиши билан боғлиқ.

Фото: Xiaomi

Улкан мақсад сари интилган Xiaomi биринчи навбатда ўзининг интернет-хизматларини сотиш бўйича салоҳиятини рўёбга чиқаришга интилмоқда. Бу эса Лэйнинг бизнес-моделига тўлиқ мос келади. Компания бош директори учун арзон қурилмалар MIUI дастурий қобиғида топиш мумкин бўлган – мобил ўйинлар, электрон китоблар ва микроқарз ёки молиявий активларни бошқариш бўйича фонд каби молия маҳсулотларни осон тарқатиш муҳити саналади холос. Xiaomi экотизими фойдаланувчиларининг 190 млн нафари ўтган йили ҳар ой айнан шу компонентларни қўллашган.

Рекламаларда келтириладиган очиқ мактубда Лэй Дзюнь қуйидагича фикр билдирган: «Xiaomi бор-йўғи қурилмалар ишлаб чиқарувчи оддий компания эмас. Биз интернет-технологиялари соҳасидаги инновациялар двигатели саналамиз».

Шу нуқтаи-назардан Хитой ишлаб чиқарувчисининг бизнес-модели Американинг “Amazon” компанияси аппарат бошқармаси фаолиятига ўхшаб кетади. Масалан, Amazon томонидан таклиф этиладиган ақлли колонка мусиқа стриминги ва интернет орқали харид каби хизматларни таклиф этади. Кундек равшанки, бу йўл билан Американинг гигант компанияси аста-секин фойдаланувчини янада кўпроқ пул сарфлашга мажбур қилади.

“Canalys”даги Николь Пэн “бундай компанияларни баҳолашдаги муҳим мезон –  ишлаб чиқарувчи фойдаланувчини ундайдиган харажатлар ҳажмидир. Лэй Дзюнь сармоядорлар Xiaomi да айнан шундай салоҳиятни кўришларини истайди” – дейди.

Фото: Getty Images

Хитой компанияси ўз режаларини ҳаётга татбиқ эта олиш-олмаслигини вақт кўрсатади. Хитойда интернет-харидлар асосан Alibaba ва Tencent платформаларида амалга оширилади. Бунда “Tencent“нинг кўп функцияли иловаси “WeChat” асосий ўринни эгаллайди. Унда дўстларга хабарлар ёзиш, мобил ўйинлар ўйнаш ва харидлар учун онлайн режимда ҳақ тўлаш мумкин. Буларнинг бари – фойдаланувчилар иловада кўпроқ вақт сарфлашлари учун. Xiaomi ўз навбатида интернет-хизматлари оператори сифатида ўзининг алоҳида муваффақиятлари билан мақтана олмайди. Ахир улардан тушган даромад ўтган йили компания жами даромадининг бор-йўғи 8,6 фоизига тўғри келган.

“Gartner”даги Лу қуйидагича фикрда: “Xiaomi аппарат таъминоти бозорида муваффақиятли, бироқ у ҳозирда интернет хизматлар асосидаги экотизим яратишни истамоқда. Бироқ бундан олдин узоқ йўл босишига тўғри келади. Ҳозирча электрон қурилмалар олдингидагидек даромаднинг асосий манбаи бўлиб қолаверади”.

 

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий

Жорж Сорос Xiaomi акцияларини сотиб олди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Хитойнинг смартфонлар ишлаб чиқарувчи Xiaomi компанияси Гонконг биржасида акцияларини сотувга чиқарди ва 4,7 миллиард доллар жалб қилишга муваффақ бўлди. Компаниянинг янги инвесторларидан бири америкалик миллиардер Жорж Сорос бўлди, деб ёзмоқда Дарё нашри Bloomberg ресурсига таяниб. Компания ҳар бирининг қиймати 2,17 доллар бўлган 2,18 миллиард дона акциясини сотишга […]

3 iyul 15:05

Xiaomi уч янги телефон, фитнес-билакузук ва телевизорини намойиш қилди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.31 май кунги тақдимотида Хитойнинг Xiaomi компанияси Mi 8 линейкасидаги уч янги телефони, Mi Band 3 фитнес-билакузуги ва 75 дюймли экран диагоналига эга Mi TV 4 телевизорини намойиш қилди. Шунингдек компания Oculus билан ҳамкорликда ишланган Mi VR Standalone виртуал реаллик дубулғасини тақдим этди.   Mi 8 смартфони […]

1 iyun 18:25

Xiaomi смартфонларидаги прошивкаларни эски версияларга қайтаришни таъқиқламоқда

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.MIUI 10 прошивканинг янги версиясини чиқариш билан, компания Redmi 6 Pro ва Mi 6X смартфонларида anti-rollback функциясини фаоллаштирди. Бу прошивканинг олдинроқ чиққан версияси билан апдейтдан сўнг смартфонларни ишлатиб бўлмаслигини билдиради. MIUI Community расмий форумида ишлаб чиқарувчи тушунтириб ўтганидек, янги функция тизимнинг барқарорлигини қўллаб-қувватлайди ва моделларнинг хавфсизлигига кафолатлайди, […]

8 avgust 9:42

Xiaomi Redmi 6 экрани билан ёнғоқ чақса бўлар экан

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Устига-устак, унда ҳимоя ойнаси ҳам йўқ. Oлдинлари шунга ўхшаш видеолавҳалар фақат ҳимояланган смартфон ишлаб чиқарувчилар томонидан намойиш қилинар эди. Уларнинг корпус тузилиши ва мустаҳкам ҳимоя ойнаси юқори баландликдан тушиб кетганда бутунлигини сақлаш имконини берган ёки бундай қопламалар билан ёнғоқни ҳам чақиш мумкин бўлган. Xiaomi компанияси президенти Бин […]

14 iyun 10:34

Xiaomi бир чоракда кўрган тўлиқ зарари 1,09 миллиард АҚШ доллари миқдорида баҳоланди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Компания ишларининг ҳолати ҳақида ҳисобот IPO (Фонд бозорида акцияларни бирламчи жойлаштириш) ўтказилгунга қадар эълон қилинди. • Молиявий ҳисоботга кўра, 2018 йилнинг биринчи чорагида Xiaomi, IPO ўтказилгунга қадар, 1,09 миллиард АҚШ доллари миқдорида зарар кўрди. • Reuters агентлиги маълумотларига кўра, 10 миллиард АҚШ долларига тенг компаниянинг IPO миқдори […]

12 iyun 12:26

Xiaomi Mi 8 моделининг юқори сифатли тасвири. Энди унинг нархи ва параметрлари ҳам маълум.

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Xiaomi компанияси 31 май санасида бўлиб ўтадиган Хитойдаги тадбирда ўзининг энг илғор Mi 8 моделини кўрсатишни вада қилмоқда. Энг сўнгги маълумотларга кўра, инновацион янги гаджет “еттилик” серияси яхши чиқмаганлиги сабабли компания бу моделни “ҳатлаб ўтишни” режалаштирмоқда(компания берган маълумотларга кўра). Яқиндагина Mi 8 ҳақида расм ва видеолар тақдим […]

25 мая 15:04

Xiaomi Ҳонконг биржасида илк IPO савдоларини ўтказди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Хитойнинг смартфонлар, хўжалик техникалари ва иловалар ишлаб чиқарувчи Xiaomi компанияси Ҳонконг биржасида IPO савдосини ўтказди, деб ёзади Кун сайти. Савдога қўйилган акцияларнинг бир донаси 17 Ҳонконг долларидан (2,17 АҚШ долларига яқин) сотувга чиқарилди, деб хабар қилмоқда vc.ru. Савдо бошланишидан сўнг, акциялар қиймати 3 фоизгача пасайиб, 16,5–16,6 ҳонконг […]

9 iyul 17:33

«Xiaomi» тўхтатилади, ўрнига нима чиқади?

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.«Xiaomi» компанияси ҳозир бор эътиборини янги «Poco» брендига қаратган. Бренднинг «биринчи рақамли» «POCOPHONE F1» смартфони «Snapdragon 845» процессорида ишлайди. Муҳим маълумот: айрим хабарларга кўра, энди глобал бозор учун «Xiaomi» бренди остида смартфонлар чиқмайди, бунинг ўрнига «Poco»ни кўрамиз. «Financial Express» маълумотига кўра, «Xiaomi» бренди остида смартфонлар фақат Хитой […]

20 avgust 18:12