8 yanvar 8:29

Хитойда WeChat мессенжери расмий идентификация тизимига айлантирилади

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

WeChat сервиси Хитойда тез кунларда расмий идентификация тизимига айлантирилади, деб ёзмоқда South China Morning Post.

Синов дастури ҳозирда Гуанчжоу шаҳрида ишга туширилган, хизмат келгуси йилнинг январь ойидан бошлаб йўлга қўйилиши айтилмоқда. У бутун Хитой бўйлаб шахсни тасдиқлаш функциясини бажаради.

Виртуал идентификацион карталар ёрдамида турли давлат хизматларидан, етказиб бериш сервисларидан фойдаланиши, чипталар харид қилиш, меҳмонхоналарда жой банд қилиш мумкин. Истиқболда WeChat орқали ҳатто бизнесни рўйхатдан ўтказиш имконияти пайдо бўлади.

Tencent маълумотларига кўра ҳозирда мазкур мессенжердан 980 млн нафар одам фойдаланади.

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий