12 oktyabr 12:22

Хитойда интернетга кириш учун юз қиёфасини текширувдан ўтказиш талаб қилинади

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

Хитойда шу йилнинг 1 декабридан бошлаб фақат “юз қиёфасини таниш” тестидан ўтган фуқароларгина интернетга кира олади. Ҳозир фойдаланувчилар тармоққа уланишдан олдин шахсни тасдиқловчи гувоҳнома кўрсатиши лозим, деб хабар беради vestifinance.ru нашри, деб ёзади Ишбилармон.

Рўйхатга олишнинг янги услублари “ижтимоий кредит”(*) тизимининг узвий қисмига айланади. Хитой ҳукумати интернет хавфсизлигини ошириш ниятида тармоқдан фойдаланаётган барча фуқароларнинг хатти-ҳаракатларини кузатиб боради ва ишончсиз фуқароларни аниқлайди. Бундай одамлар нисбатан жамоат транспорти ва ўқув муассасаларидан фойдаланишни чеклаш кўринишида жазо қўлланиши мумкин.

(*) “Ижтимоий кредит” – Хитойда жорий этилган, жамоатчиликни бошқариш тизими. Унга кўра, ҳар бир фуқарога муайян балл (кредит) берилади. Фуқаронинг ижтимоий фаолияти (ўзини тутиши, ҳуқуқбузарлик/жамият учун фойдали меҳнат қилиши ва ҳ.к.)га қараб бу баллар кўпайиб ёки камайиб боради.

Давлат хизматлари, ижтимоий фаровонлик маҳсулларидан фойдаланишда ижтимоий кредитлар асосида чекловлар кўзда тутилган, масалан, “ижтимоий кредити” маълум миқдордан паст фуқаро хорижга чиқа олмайди, у ёки бу давлат хизматларидан фойдаланишдан маҳрум қилинади.

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий