18 sentyabr 12:57

Харуки Мураками Нобел мукофоти муқобилидан воз кечди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

Япониялик ёзувчи  Харуки Мураками адабиёт бўйича 2018 йилда Нобель мукофоти ўрнига таъсиси этилган муқобил мукофотдан воз кечди, деб хабар қилмоқда Kyodo агентлиги.

Хабарда айтилишига кўра муаллиф Швециянинг Янги академияси билан боғланиб унинг номзодини 2018 йил мукофот бериш мўлжалланган муаллифлар қисқа рўйхатидан (шорт-лист) чиқаришни илтимос қилган.

Япониялик дунёга машҳур ёзувчи ўзининг ушбу қарорини “барча куч-эътиборини китоб ёзишда жамлаш ва медиа диққатидан узоқроқда бўлиш” истаги билан ифодалаган.

Маълумот учун, Швеция академияси 2018 йилнинг май ойида ушбу йил адабиёт соҳасида Нобель мукофоти берилмаслигини эълон қилган эди. Унинг ўрнига муқобил мукофот сифатида Швеция Янги академияси мукофоти таъсис этилган эди.

Эслатиб ўтамиз, адабиёт соҳасида бериладиган Нобель мукофоти 100 йилдан олдин таъсиси этилган бўлиб, у ушбу соҳадаги энг нуфузли мукофот ҳисобланади. Турли йилларда Нобель мукофоти Бернард Шоу, Рабиндранат Тагор, Редярд Киплинг, Эрнест Хэмингуэй, Томас Манн каби буюк ёзувчиларга берилган.

Манба: SOF.UZ

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий

Иқтисодиёт йўналишида Нобель мукофоти совриндорлари эълон қилинди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Америкалик Уильям Нордхаус ва Пол Ромер жорий йилда иқтисодиёт йўналиши бўйича Нобель мукофотига лойиқ деб топилди. 77 ёшли Нордхаус иқлим ўзгаришларини узоқ муддатли макроиқтисодий таҳлилга интеграциялаштиргани, 62 ёшли Ромер эса технологик инновациялар интеграцияси учун ана шундай юксак совринга сазовор бўлди. Йель университетини битирган Нордхаус 1967 йилдан буён мазкур олий ўқув юртида ишлаб келяпти. Америка иқтисодий уюшмасининг фахрий […]

8 oktyabr 15:52