25/09/2017

Шварцнеггернинг оғзи қулоғида: Хаммер илк маротаба электромобилга айлантирилди

Австриянинг Kreisal Electric компанияси катта ва очофат Хаммерни тежамкор ва экологик тоза электромобилга айлантирди. Яна кимса Арнольд Шварцнеггер учун!

Калифорния штатига бироз муддат губернаторлик қилган Арни, шундан кейин атроф-муҳит тозалигига жиддий эътибор билан қарашни бошлаган. Ўтган йили Kreisal Electric унга электр батареяларда ҳаракатланадиган Гелендваген совға қилган эди. Баҳайбат Хаммерга эса компания 490 от кучига агрегатор ўрнатиб, ҳар бир ўққа алоҳида электормотор жойлаган.
Электрда юрадиган янги Хаммер 100 кВт қувватга эга батарея билан жиҳозланган ва бир зарядда 300 км масофа босиши мумкин. Баҳайбат уловнинг оғирлиги 3300 кг, энг кўпи билан соатига 120 км тезликда ҳаракатлана олади.

Made on
Tilda