29 noyabr 15:05

Хакерлар исталган айфонни очишнинг нархини маълум қилишди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

DriveSavers компанияси барча хоҳловчиларга исталган авлоддаги iPhone’ни очиб беришни таклиф қилмоқда. Компания ушбу хизмати учун 3900 доллар сўрамоқда.

Бу таклиф смартфоннинг паролини унутганлар ёки оиласининг вафот этган аъзоси гаджетига кирмоқчи бўлаётганлар учун долзарб ҳисобланади.

Компанияда бу мақсадда бунгача фақатгина ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қўлланган янги технологиядан фойдаланилади. Компанияда технологияни ҳуқуқ-тартибот идораларига ёрдам беришда қўлламасликка ваъда берилган. Бу йўл билан контактлар ва смс-хабарлардан тортиб фото ва видеоларгача бўлган барча маълумотларни тиклаш мумкин.

Бироқ бундан аввал барча мижозлар смартфонга эгалик қилиш ҳуқуқларини тасдиқлашлари керак бўлади.

Манба: KUN

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий