19/10/2017

Greenpeace рейтингида Apple иккинчи, Samsung учинчи ўринни эгаллади…аммо охиридан

Greenpeace ташкилоти жаҳондаги IT-компанияларнинг "яшил" – экологик тоза фаолиятига баҳо берадиган навбатдаги Greener Guide рейтингни эълон қилди, деб хабар бермоқда IXBT сайти.

Greenpeace бу йўналишдаги компанияларни учта мезон бўйича баҳолайди:

1. Энергия (тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиб, иссичхона газларини камайтириш);

2.Ресурс истеъмоли (қайта ишланадиган материаллардан фойдаланиш; ва

3. Кимёвий маҳсулотлар (қайта ишлаш ва ишлаб чиқариш жараёнидан хавфли кимёвий воситаларни олиб ташлаш).

Ҳисоботда 17 та йирик компаниялар келтирилган бўлиб (Apple, HP, Fairphone, Dell, Lenovo, Google, Sony, Acer, Microsoft, LG, Samsung, Amazon, Asus, Huawei, Oppo, Vivo и Xiaomi), улар орасида фақатгина 6 таси хом ашё етказиб берувчилар рўйхатини ва иккитасигина (Fairphone ва Dell) ҳар бир маҳсулот учун хом ашё етказиб берувчи компаниялар номини ошкор этган.

Рўйхатда биринчи ўринни "яшил" – экологик тоза даражада фаолият юритиш асосий омил саналган Fairphone бренди эгаллаган. барча мезонлар бўйича энг ёмон натижа кўрсатган Хитойнинг Oppo, Vivo и Xiaomi компаниялари охирги ўринларни банд этган.

Энг қизиғи, Apple охиридан иккинчи, Samsung эса охиридан учинчи ўринни эгаллади. Бу шуни англатади, мазкур компаниялар ўз маҳсулотларини ишлаб чиқаришда тоза ресурс ва хаввфсиз материаллардан фойдаланмайди.
Made on
Tilda