8 yanvar 8:46

Графендан ясалган жаҳондаги илк аккумулятор 20 дақиқада тўлиқ зарядланади

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

Elecjet компанияси графендан ясалган жаҳондаги биринчи ташқи аккумуляторни тақдим қилди, деб ёзмоқда 4PDA нашри. Қурилмага Apollo номи берилган бўлиб, у айни пайтдаги тайёр маҳсулот ҳисобланади.

Аккумулятор бошқа аналоглардан бир неча марта тезроқ қувватлаши билан фарқланиб, iPhone X ёки Galaxy S8 каби моделларни ярим соатда 50 фоизгача зарядлай олади. iPhone 8 Plus смартфонини эса ушбу батарея орқали бир ярим соатда тўлиқ зарядлаш мумкин.

Графенли аккумаляторнинг сиғими 6000 мА\соат бўлиб, уни йигирма дақиқада тўлиқ зарядлаш мумкин. Бундан ташқари, унинг ёрдамида смартфондан ташқари турли консоллар, ноутбук ва макбукларни қувватлаш имконияти мавжуд.

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий