02/10/2017

Виртуал реаллик технологиялари: GoPro 5,2К аниқлигида суратга оладиган Fusion камерасини кейинги ойда сотувга чиқаради

Машҳур GoPro компанияси куни кеча АҚШда ўтказилган конференцияда GoPro Fusion VR-камерасини намойиш қилди. СES 2016 кўргазмасида ишлаб чиқилаётгани эълон қилинган мазкур камера 30 ноябрда 699 доллар нархида сотувга чиқади, деб хабар бермоқда 3D News ресурси.

Виртуал реалликда видео ва тасвир олиш учун мазкур қурилмага жами 6 та камера ўрнатилган, намойиш бурчаги 360 градус, 5,2К аниқлигида суратга туширади. Ундаги OverCapture функцияси сферик видеодан 1080 пикселли видео ёки расмни кесиб олишга ёрдам беради. Бундан ташқари, 18 Мпли сферик видеоларни суратга туширишингиз мумкин.

Камера сув ўтказмайди, уни қарийб 5 метргача бўлган чуқурликка туширса бўлади. Қурилма Wi-Fi, Bluetooth ва GPS функцияларини қўллаб-қувватлайди. Компас, акселерометр ва гироскоп ҳам кўзда тутилган.
Made on
Tilda