07/07/2017

Табиий қувват томон яна бир қадам: Google шамол энергиясидан фойдаланишни бошлайди

Alphabet холдинги таркибига кирувчи Google компанияси ўзининг Европадаги эҳтиёжлари учун шу йилнинг сентябрь ойидан бошлаб Норвегиядаги станцияларда ҳосил қилинадиган шамол энергиясидан фойдаланишни бошлайди, деб ёзмоқда 3D News сайти.

Тез орада қурлиши якунланадиган Tellenes номли шамол трубинасининг умумий қуввати 160 МВт бўлиб, у Норвегиядаги энг катта шу турдаги станция ва Европада Google`нинг энг йирик таъминотчиси бўлиши айтилмоқда.

Google ўтган йили мазкур шамол станцияси энергиясидан 12 йил давомида фойдаланишни кўзда тутувчи шартномани имзолаган эди. Мазкур табиий энергия компаниянинг Европадаги маълумотларни қайти ишлаш марказлари ишини қўллаб-қувватлаш учун сарфланади. Ҳозирда Европада Google компаниясининг 4 та ана шундай марказлари иш олиб бормоқда (Финляндия, Бельгия, Нидерландия, Ирландия).
Made on
Tilda