23/06/2017

Google Россияда вақтинча блоклаб қўйилди

Кеча Россиянинг алоқа, ахборот технологиялари ва оммавий коммуникациялар бўйича давлат назорат хизмати google.ru сайтини Россия ҳудудида таъқиқланган сайтлар рўйхатига қўшди. Сайтнинг баъзи провайдерлар учун фаолияти вақтинча чекланди.

Hi-Tech.Mail.Ru нашрида ёзилишича, "МегаФона" ва Yota мобил операторларининг абонентлари ҳам мазкур сайтдан вақтинча фойдалана олишмаган. Энг қизиғи шундаки, давлат назорат хизмати фақатгина google.ru сайтини таъқиқланган сайтлар рўйхатига қўшган. Google.com сайти эса доимгидек ишлашда давом этган.
Куннинг иккинчи ярмига бориб, давлат назорат хизмати google.ru сайтининг блоклангани ҳақидаги маълумотни идора сайтидан олиб ташлади. Нашрнинг қайд этишича, Google қидирув тизимига тегишли сайтга букмекерлик компания сайтидан редирект (қайта йўналтириш) тургани боис, Россия операторлари уни блоклашни бошлаганлар. Ҳозирда ушбу муаммо тўлиқ бартараф этилди.
Made on
Tilda