05/10/2017

DxOMark: Google`нинг янги смартфони жаҳондаги энг яхши камера билан жиҳозланган

Гаджетлардаги камералар сифатини баҳолайдиган DxOMark рейтингида Google`нинг Pixel 2 смартфони Samsung флагманларнии ортда қолдириб, жаҳондаги энг яхши камера билан жиҳозланган модель номини олди, деб Android Authority нашри.

Pixel 2 мазкур рейтингда жами 98 балл йиғишга муваффақ бўлган ва 94 балл тўплаган Galaxy Note 8 ҳамда iPhone 8 каби етакчиларни доғда қолдирган.

Нашрда қайд этилишича, Pixel 2 моделининг камераси суратни оптик барқарорлаштирувчи технология билан қоришилган электроник стабилизатор билан кучайтирилган. Бу эса мазкур смартфонда ҳатто қимирлаган ҳолатда ҳам барқарор видеолар ва суратлар олиш имкониятини таъминлайди.
Made on
Tilda