27/06/2017

Глобус энди ўтмишда: Google Earth дастури умумий таълимда қўлланилади

Шу йилнинг апрель ойида АҚШнинг Google компанияси сунъий йўлдошдан олинган тасвирлар орқали сайёра визуалициясига бағишланган Google Earth дастурига бир қатор янги имкониятлар, жумладан, ушбу дастурда жаҳоннинг турли жойларига виртуал саёҳатлар ўтказиш режимини қўшган эди. TechCrunch нашрининг маълум қилишича, 26 июнь куни компания мазкур дастурни таълим жараёнида фойдаланишда ёрдам берадиган "Voyager" режими бойитган.
Ушбу режим ёрдамида ўрганувчилар муайян манзил ёки объект ҳақида расм, 360-градусли видео ёки Google Maps Street View орқали ҳикоя усулида батафсил маълумотга эга бўладилар. Ҳозирча BBC Earth, Jane Goodall, Sesame Street ва NASA гуруҳларига тегишли саёҳат турлари мазкур режимдан ўрин олади. Таълимга йўналтирилган ҳикоялардан ташқари Google ўқитувчиларга тайёр дарс ва фаолият режаларини режимга қўшиб қўйган. Бундан ташқари, тез орада Google Earth дастурини "Google for Education" хизмати билан интеграциялаш режалаштирилган бўлиб, бу админ панели орқали мазкур режимни бошқариш имкониятини ҳам тақдим этади.
Made on
Tilda