18/10/2017

Google Windows платформасига мўлжалланган Chrome браузери учун антивирус яратди

Google компанияси Windows платформасида ишлайдиган Chrome браузерининг янги версиясини чиқарди, деб ёзмоқда Ferra нашри.

Эндиликда Chrome фойдаланувчининг хабарисиз браузер созламалари ўзгартирилганлиги ёки йўқлиги ҳақида огоҳлантиради ва улар ўзгартирилган тақдирда яна қайта ўз ҳолатига қайтаришни таклиф этади.

Ва, энг муҳими, Chrome браузерига ўзига хос антивирус ҳам қўшилган бўлиб, у компьютердаги барча шубҳали ва зарарли дастурларни, шу жумладан, муайчян дастурларни ўрнатиш пайтида кириб олган вирусларни ўчириб ташлашни таклиф қилиб боради. Зарарли дастурларни аниқлаш учун ESET компанияси томонидан тайёрланган движок ишлатилади.

Ҳозирда ушбу янги версия Windows платформасига мўлжалланган Chrome браузери пайдо бўлишни бошлаган.

Made on
Tilda