06/09/2017

Google ва Xiaomi Осиё бозорлари учун қўш камерали арзон Android One смартфони устида ишламоқда

АҚШнинг Google компанияси Xiaomi билан ҳамкорликда арзон туркумдаги наавбатдаги Android One смартфонни устида иш олиб бормоқда. Google ўз блогидан маълум қилишича, янги Mi A1 модели Ҳиндистон, Индонезия, Россия, Вьетнам ва Тайван бозорларида биринчи бўлиб сотувга чиқарилади.

Xiaomi томонидан ишлаб чиқариладиган Mi A1 смартфони Snapdragon 625 процессори, 4 ГБ оператив хотира ва 64 ГБ доимий хотира билан жиҳозланган. Экран диагонали 5,5 дюйм. Энг қизиғи, ушбу модель оптик зум хусусиятига эга қўш камера билан таъминланган.

Ушбу қурилманинг илк партияси Ҳиндистонда шу йилнинг 12 сентябрь куни сотувга чиқади. Нархи тахминан 230 доллар атрофида.
Made on
Tilda