26/09/2017

Google ва Levi's томонидан ҳамкорликда яратилган смарт-куртка сотувга чиқмоқда

Google ва Levi's компаниялари тарафидан ҳамкорликда яратилган смарт-куртка - Levi's Commuter Trucker Jacket сотувга чиқарилмоқда. Мазкур кийим Bluetooth орқали турли гаджетларни бошқариш хусусиятига эгадир.

Курткадаги манжет матоси сенсорли бўлиб, "бошқариш маркази" ролини манжетларнинг бирига жойланган тугма бажаради. Тугма, шунингдек, LED-сигнал орқали билдиришномалар ҳақида огоҳлантиради.
Бундан ташқари, улар ишоралар орқали плеерни бошқариш имкониятини ҳам беради. Умуман олганда бажарадиган вазифасига кўра ушбу манжет смарт-соатга анча ўхшаш.

Ушбу смарт-куртка 27 сентябрдан бошлаб АҚШ ва Европада сотувга чиқади. Нархи тахминан 350 доллар атрофида бўлиши ёзилмоқда.
Made on
Tilda