30/08/2017

Google туфайли Япониянинг ярмида интернет алоқаси узилди

2017 йилнинг 25 август санасида Япониядаги интернет алоқасида бир соат давомида турли носозликлар кузатилди. Бунга сабаб Google мутахассислари BGP динамик маршрутизациясига оид протоколни нотўғри амалга татбиқ этганидир, дейилади Anti-Malware хабарида.

Айни пайтда BGP интернет тармоғидаги динамик маршрутизациясига оид асосий протокол ҳисобланади. У ягона техник ва маъмурий бошқарувдаги автоном тизимлар орасида маълумот алмашишга хизмат қилади. Google мутахассислари япон провайдерларига тегишли IP-манзилларни нотўғри кўрсатган ҳолда Япониянинг ярмидан ортиқ ҳудудини интернетсиз қолдирди.

Гарчи муаммо бир соат ичида тартараф этилган бўлса-да, ушбу ҳолат япон интернет фойдаланувчилари орасида ҳақли хавотирли ҳолатни келтириб чиқарган. Айни пайтда Япониядаги тегишли органлар мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишларини бошлаб юборган.

BGPMon ресурсининг маълумотларига кўра, Google мутахассислари томонидан содир этилган ушбу носозлик туфайли жаҳон бўйлаб 135 мингга яқин тармоқ префикслари зарарланган.
Made on
Tilda