10/08/2017

Samsung клавиатураси Google Play дўконида пайдо бўлди

Samsung Electronics компанияси Samsung Keyboard клавиатурасини Google Play дўконига жойлаштирди, деб хабар бермоқда Ferra нашри. Мазкур виртуал клавиатура корейс компаниясининг барча смартфон ва планшетларига олдиндан ўрнатилган ҳолда тақдим этилади.

Google Play дўконидан ушбу клавиатурани ҳозирда ҳам фақат Samsung смартфонлари учун юклаб олиш мумкин. Бироқ эндиликда фойдаланувчилар клавиатурага оид янгиланишларни ўз вақтида олишлари мумкин бўлади. Ушбу виртуал клавиатура 80 дан ортиқ тилларни қўллаб-қувватлайди ва олдиндан сўзни таклиф қилиш, грамматикани тўғрилаш, ёрлиқлар каби бир қатор смарт функцияларни ҳам тақдим қилади.

Клавиатурада автомобиль режими, Samsung DeX ва клавиатура муқоваси учун махсус форматлар қўзда тутилган. Бўлинган режим, сузиб юрувчи клавиатура ва бир қўлда белги киритиш функциялари қўллаб-қувватланади.
Made on
Tilda