21/08/2017

Google интернет яхши ривожланмаган минтақалар учун мўлжалланган Search Lite иловасини синовдан ўтказмоқда

АҚШнинг Google компанияси интернет кам ривожланган ва тезлиги замонавий талабоарга жавоб бермайдиган минтақалар учун маълумот қидиришга мўлжалланган Google Search иловасининг "енгил" версияисини синовдан ўтказмоқда, деб ёзмоқда Ҳиндистоннинг Digit нашри.

Илованинг бета-версияси ҳозирда Индонезияда синалаётган бўлиб, тез орада бу иш Ҳиндистонда ҳам йўлга қўйилиши кутилмоқда. Search Lite деб номланувчи мазкур илова фойдаланувчиларга матн киритиш ёки овоз орқали интернетдан маълумот излаш имкониятини беради. Шунингдек, у таржима функциясини қўллаб-қувватлайди ва маҳаллий янгиликлар, об-ҳаво ва бизнесга оид маълумотларни акс эттиради.

Бундан ташқари, офлайн режимда ўқиш учун айрим саҳифаларни иловада сақлаш ҳам мумкин бўлади. Search Lite интернет яхши ривожланмаган ҳудудларда тезкорлик билан маълумот излашга ёрдам бериб, асосий иловага қараганда бир неча баравар камроқ трафик сарф этади.
Made on
Tilda