22/09/2017

Google HTC компаниясининг бир қисмини 1,1 млрд. долларга сотиб олди

АҚШнинг Google компанияси HTC фирмасининг "Powered by HTC" номли бўлимини сотиб олди, деб ёзмоқда Hi-Tech.Mail.Ru. Энг қизиғи, айнан мана шу бўлим Googlе`нинг Pixel смартфонларини ишлаб чиқишда қатнашиб келган. Ушбу келишув доирасида Google HTC компаниясига 1,1 млрд. доллар сармоя киритадиган бўлди.

Айрим миш-мишларда айтилганидек, HTC ўз брендидан воз кечмайди, бунинг устига у ҳозир ўзининг навбатдаги флагман смартфони устида ҳам иш олиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, Тайваннинг HTC компанияси аввалига Sony Ericsson Experia, X1, Nexus One смартфонларини ишлаб чиқарадиган компания сифатида иш бошлаган. Кейинчалик эса ўз бренди остида турли қурилмалар тайёрлашни йўлга қўйган. Улар орасида HTC Touch Pro, HTC Touch Diamond, HTC Touch Pro2, HTC Touch Diamond2, HTC One M8 номли муваффақиятли моделлар ҳам ўрин олган.
Made on
Tilda