25 sentyabr 11:46

Google Евроиттифоқ судида «унутиш ҳуқуқи» доирасидаги даъвони ютди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

Европа суди Google компаниясига «унутиш ҳуқуқи» доирасида бутун дунё бўйлаб қидирув тизими ҳаволаларини ўчирмасликка рухсат берди..

Компания фойдаланувчилар талабига кўра қидирув натижаларини фақат Евроиттифоқ ҳудудида рўйхатга олинган ресурслар учун таҳрир қилади.

Евроиттифоқ давлатлари судларида Google’дан тузилмадан ташқарида ҳам ҳаволаларни ўчиришни талаб қилишлари имконияти сақланиб қолади.

Евроиттифоқ қонунчилигига эскирган, сохта ёки зарар келтириши мумкин бўлган маълумотларни ўчиришни талаб қилиш имконини берувчи «унутиш ҳуқуқи» 2014 йилда киритилганди. 2015 йили Франциянинг CNIL регулятори Евроиттифоқ фуқаролари ҳақидаги маълумотларни нафақат Европа ресурслари, балки бутун дунё бўйлаб ўчиришни талаб қилганди. Компания ушбу талаб юзасидан судга мурожаат қилди.

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий