Google компанияси энг яхши дизайн концепциясига эга мобил дастурлар номини маълум қилди. Якунда Google Play Market’даги тўртта дастур Material Design Awards 2018 номинацияси ғолибларига айланди. Бу ҳақда Daryo нашри ёзмоқда.

 

Фото: «Корреспондент.net»

Компания дастурларни тўртта мезон бўйича баҳолаган: ифодалилик, фойдаланувчи тажрибаси, инновация ва мослашиш. Етакчи дастурлар KptnCook, Lyft, Simple Habit Meditation ва Anchor бўлиб чиққан.

Биринчи дастур рецептлар тўплами ҳисобланади, иккинчиси — автостоплар учун хизмат, учинчи дастур — медитация учун инструксия, тўртинчи дастур эса радиодастурларни эшитиш учун мўлжалланган дастур ҳисобланади.