22/08/2017

Google компанияси Android O версиясига ном берди: унда қандай янгиликлар бўлади

Бугун Google компанияси Android 8.0 версиясини Android Oreo номи остида расман тақдим қилди, деб хабар бермоқда Gagadget нашри. Google Pixel ва Nexus смартфонлари биринчи бўлиб ушбу версияга янгиланиши маълум қилинган.

Нашрнинг ёзишича, янги Android версиясида билдиришномалар канали деб номланадиган янги функциялар тўплами пайдо бўлади. Шунингдек, иловага тегишли пиктограммалар ўқилмаган билдиришномалар хақида сизга хабар бериб туради.

Бундан ташқари, версияга планшет фойдаланувчилари учун жуда керак бўлган "расм ичида расм" деган янги функция ҳам қўшилади. Шу билан бирга фонда иловаларнинг тизимга бўлган таъсири оптималлаштирилган ва матн билан ишлаш қулайлиги оширилган.

Компания бугун ушбу операцион тизимга оид барча дастурий таъминотларни AOSP (Android Open Source Project). Ресурсига жойлаши кутилмоқда.
Made on
Tilda