10 sentyabr 15:50

Голланд компанияси Тинч океанида пластик чиқиндиларни йиғувчи тизимни ишга туширди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

Голландиянинг Ocean Cleanup компанияси 8 сентябрда Тинч океанида пластик чиқиндиларни йиғишга мўлжалланган System 001 тозалаш тизимини ишга туширди. Бу ҳақда USA Today нашри маълум қилди.

Тизим 600 метр узунликка эга сузиб юрувчи тўсиқдан иборат бўлиб, у табиий тарзда U-симон кўриниш олади ва 2,7 метр сув остига киради. Тизим қуёш батареяларидан ишловчи электр лампалар, тўқнашувлардан огоҳлантирувчи тизим, камера ва датчиклар билан жиҳозланган.

Тизим океан сиртида сузиб юрувчи пластик чиқиндиларни сув оқими ва тўлқинлар ҳисобига тутиб олади. Тўсиқда йиғилувчи чиқинди махсус кемаларда утиллаштириш учун қуруқликка етказилади.

Тизим 5 кун ичида Калифорния соҳилларидан 440 км масофа узоқликка олиб борилади ва синов режимида ишлайди. Агар синовлар муваффақиятли ўтса, тўсиқ Тинч океанида соҳилдан 2 минг километр узоқликка етказилади.

Тизимнинг муаллифи ва Ocean Cleanup асосчиси 23 ёшли голландиялик Боян Слат ҳисобланади. У ўз лойиҳасини амалга ошириш учун Нидерландия ҳукумати, хайриялар ва бошқа технологик компаниялар кўмаги эвазига миллионлаб доллар йиға олган. Келгусида океанни тозалаш учун бундай тўсиқлардан 60 тадан кўпроқ яратиш режалаштирилган.

 

Манба: KUN.UZ

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий