3 iyul 11:47

GM Uzbekistan энди UzAuto Motors бўлди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

GM Uzbekistan энди UzAuto Motors бўлди. GM Uzbekistan акциядорлик жамияти номи ўзгаргани ҳақда «Дарё» ўз манбасига таяниб хабар бермоқда.

Муайян инқирозни бошдан кечираётган ўзбек автомобилсозлигининг флагмани ребрендинг қилиши мумкинлигига 2018 йил охирида компания uzavtomotors.uz ва uzautomotors.uz доменларини сотиб олгани ҳам билвосита ишорат қилмоқда.

Компания номи нега ўзгарди: аввалроқ “Ўзавтосаноат” General Motors улушини сотиб олган эди ва энди GM Uzbekistan тўлиқ Ўзбекистонники ҳисобланади.

UzA ёзишича, расман ребрендинг ҳақида эртага эълон қилинади.

GM Uzbekistan қўшма корхонаси 2008 йилда АҚШнинг General Motors (25 фоиз) ва Ўзбекистоннинг “Ўзавтосаноат” АЖ (75 фоиз) томонидан “ЎзДэуАвто” ЁАЖ ўрнида ташкил қилинган эди. Компания қуввати йилига 250 минг автомобилни ташкил қилади.

Бугунги кунда корхона Nexia, Cobalt, Lacetti (Gentra) ва Malibu, Spark, Tracker, Malibu, микроавтобус Damas ва унинг юк ташишга мослашган кўриниши Labo каби автомобиллар ишлаб чиқаради.

Экспорт қилинадиган автомобиллар Ravon бренди остида сотилади. Булар асосан Nexia, Cobalt ва Spark автомобилларидан иборат.

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий