10 avgust 17:03

GM Uzbekistan қандай қилиб нуқсонли автомобиллар ортга қайтариб олиниши ҳақида маълумот берди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

GM Uzbekistan 2014 йилдан бошлаб автомобилларни ортга қайтариб олиш бўйича 12та кампанияни йўлга қўйди, бу ҳақда компаниянинг Халқаро пресс клуб материалидаги жавобида айтилган, деб ёзади kun.uz.

Хабар берилишича, ушбу кампанияларга 316 250 дона автомобиль тўғри келган: ички бозорда 167 154 дона ва ташқи бозорда 149 096 дона.

«Барча эълон қилинган кампаниялар зарур деталлар билан таъминланган, масалан, истеъмолчиларнинг саволларига жавоблар ва ортга чақириб олинувчи автомобиллар юкланадиган минтақа кабилар», – дейилади хабарда.

Ҳар бир ортга чақириб олиш кампанияси эълон қилинганида, дилер томонидан автомобиль эгасига муаммонинг моҳияти ва уни ҳал қилиш учун зарур бўлган вақт ҳақида тушунтириш берилган расмий хат юборилади.

Расмий дилерлик корхоналари томонидан қўшимча тарзда, сервис хизмат кўрсатиш ўтказилганда автомобилнинг ҳар бир VIN-рақами автомобилни ортга чақириб олиш масаласи бўйича текширилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ GM Uzbekistan Cobalt моделини янгилаш лойиҳаси ишлаб чиқилаётгани ҳақида маълум қилганди.

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий

Расман! Август ойидан «GM Uzbekistan» автомобиллари нархи ошади

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Халқаро пресс-клубда «Ўзавтосаноат: муаммоларнинг таҳлили ва ривожланишнинг янги стратегиясини белгилаш» мавзусида йиғилиш ўтказилмоқда. Ушбу йиғилишда «Ўзавтосаноат» бошқаруви раиси Шавкат Умурзоқов 1 августдан Ўзбекистонда «GM Uzbekistan» машиналари нархи ошини маълум қилди. Унинг қайд этишича, автомобиллар нархи ўртача 14 фоизга оширилади. Бу ҳақда йиғилишда иштирок этаётган «Xabar.uz» мухбири хабар бермоқда. […]

30 iyul 14:45