26/10/2017

Шунақаси ҳам бўлади: Геймер ҳақиқий Lamborghini Aventador`ни ўйин пультига айлантирди (видео)

Пойга симуляторлари ҳар доим кўплаб геймерларни ўйин ҳолатини янада табиий шаклда узатадиган турли воситаларни ўйлаб топишга ундаб келган. Аммо бу галги "кашфиёт" бутун дунёни лол қолдирди, десак хато бўлмайди.

Гап шундаки, Forza Motorsport 7 ўйини мухлиси ва Lamborghini Aventador суперкарининг соҳибиб бўлган POG лақаби билан яхши танилган геймер ўзининг қимматбаҳо автомобилини Xbox One консолининг пультига айлантирди. Оддийроқ қилиб айтганда, энди у виртуал пойга ўйинидаги суперкарни ўз машинаси орқали бошқармоқда.

У бунинг учун ҳақиқий Lamborghini Aventador`нинг томига йирик проекторни ҳам ўрнатган. Проектор ўйинни гаражнинг деворига узатади, геймер эса машина ичига ўтириб, ҳақиқий машина рули билан ўйинни давом эттиради. Энг қизиғи, ўйиндаги Lamborghini Aventador`нинг ранги ҳақиқий Lamborghini Aventador ранги билан бир хил.

Автомобилни кабеллардан узиб, ундан яна оддий режимда фойдаланишда давом этиш мумкин.
Made on
Tilda