09/11/2017

Германияда уй эгаси бошқа шаҳарда бўлганда ақлли колонка баланд овозда мусиқа янгратди: қўшнилар полицияни чақиришди

Германиянинг Пиннеберг шаҳрида истиқомат қилувчи Оливер Хаберстрохнинг уйида ақлли колонка – Amazon Echo уй эгалари бошқа шаҳарда бўлганда баланд овозда мусиқа янгратган. Энг қизиғи, бу ҳолат ярим тунда содир бўлган, деб ёзади Press Portal нашри.

Бу пайтда Хаберстрох бошқа шаҳарда бўлган ва табиийки қўшнилар чақиртирган полицияга ҳеч ким уй эшикларини очмаган. Эшик қулфини бузиб кирган полиция, уйда ақлли колонка – Amazon Echo`ни топиб ўчиришган.

Полиция эшикка янги қулф ўрнатган ва унга кетган харажатларни уй эгасини тўлаттирган. Хаберстрохнинг айтишича, ушбу ҳодиса юз берганда уйда ҳеч ким бўлмаган ва колонкани ҳеч ким фаоллаштира олмаган. У гаджетни дўконга қайтаришини маълум қилган.
Made on
Tilda