1 iyun 18:21

General Motors Ўзбекистондаги заводларини сотади

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

General Motors автомобиль корпорацияси ҳамда “Ўзавтосаноат” Ўзбекистондаги иккита автозаводдаги америкаликларнинг улушларини сотиш бўйича музокара ўтказмоқда. Бу ҳақда Спутник сайти хабар қилди.

Гап Асака автомобиль заводи ва Тошкентдаги GM Powertrain Uzbekistan двигателлар заводи ҳақида кетмоқда.

“Ўзавтосаноат” бошқаруви раиси Умиджон Салимов пайшанба куни Асака автозаводидаги Америка корпорациясининг барча улушини йилнинг охиригача сотиб олиш режасини маълум қилди. Шунингдек, GM Powertrain Uzbekistan заводидаги америкаликларнинг 70 фоиздан ортиқ акциясини харид қилиш бўйича ҳам музокара олиб борилмоқда.

Шунга қарамасдан ўзбек заводларига АҚШ компанияси техник кўмак кўрсатиб туради. Chevrolet бренди остида автомобиль ишлаб чиқариш ҳам давом этади.

General Motors ва “Ўзавтосаноат” АК ҳамкорлигидаги GM Uzbekistan автокорхонаси 2008 йилнинг март ойида ташкил этилган. Ўша вақтда акцияларнинг 75 фоизи Ўзбекистонга, 25 фоизи АҚШ компаниясига тегишли эди.

Ҳозир Асакадаги автозаводда 8 мингдан зиёд одам ишлайди. Завод майдони 72 га. Йилига 250 минг автомобиль ишлаб чиқаради. Яқин йилларда Tracker йўлтанламаси ва Cobaltнинг такомиллаштирилган русумини ишлаб чиқариш режалаштирилган.

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий