16 мая 16:00

«Galaxy S10» ўзига хос хусусиятга эга бўлади

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

Аввалроқ, «Samsung» компаниясининг экран остидаги биологик таниб олиш технологиясига эга илк флагмани «Note 9» бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди. Фаблетнинг жорий авлодида сканер анъанавий равишда орқа панелга жойлаштирилган, деб хабар беради «Hi-tech.mail.ru».

Кейинроқ тарқалган миш-мишларга қараганда, компания ушбу технологияни ишга туширишга ҳали тайёр эмас экан. Барча умид 2019 йилнинг январида тақдим этилиши кутилаётган «Galaxy S10»дан, дейилади хабарда. Юбилей қурилмада қандайдир ўзига хос хусусият бўлиши керак: эгилувчан экран ёки ҳеч бўлмаганда экран ичига ўрнатилган бармоқ изи сканери.

Кореяда тарқалган маълумотларга кўра, технологиянинг аниқлиги ва чидамлилигини ошириш учун компания ўзининг ултратовушли ечимини ишлаб чиқмоқда. Мазкур технология анча қиммат ва уни оммавий ишлаб чиқаришда қўллаш қийин. Хабар берилишича, «Samsung»нинг ултратовушли экраности бармоқ изи сканери устидаги ишлар якунланган, аммо «Galaxy S10» чиқадиган вақтгача унинг маҳсулдорлиги ва аниқлилиги яхшиланиши керак.

 

Манба: xabar.uz

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий