26 iyun 17:59

Фойдаланувчилар учун Google компаниясидан янги функция – интернетга уланишсиз браузер

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

Браузер контентни автоматик тарзда сақлаб қолади ва ушбу контент оффлайн режимда ўқилиши мумкин.

Google Android учун ўзининг браузери – “Chrome”га маълумотни қурилмада сақлашнинг янги функциясини киритди, у интернетга уланганда, компания блогида хабар пайдо бўлади.

Шундай қилиб, фойдаланувчи сақланган контентни оффлайн режимда ўқиш имконига эга, маълумотларни сақлаб олиш учун эса вақти-вақти билан интернетга уланиш кифоя:
Chrome автоматик тарзда қайси контент бирон-бир саҳифада оммабоплигига қараб мақолаларни юклайди. Компания берган хабарларга кўра, фойдаланувчи олдин кўриб чиққан саҳифалар бўйича айнан унга қизиқарли бўлган мақолалар сақланади.

Ҳиндистон, Нигерия, Индонезия, Бразилия ва бошқа бир нечта мамлакатларда ушбу янги функциядан фойдаланиш мумкин. Яқинда янгиланиши кутилаётган Chrome браузерида бу функциядан ривожланаётган давлатларнинг(Google 100 та давлатни тартиби билан келтирган), жумладан Ўзбекистоннинг ҳам, барча аҳолиси фойдаланиши мумкин.

Google хоҳловчилар учун .app доирасидаги доменларни рўйхатга олишни бошлаганлиги тўғрисида Spotда олдинроқ хабар қилинган.

Манба: “Spot”

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий