03/10/2017

Аҳолига фойдаси тегса бўлди: Ford Лондонда ақлли скамейкалар ўрнатади

Ford автоконцерни Strawberry Energy стартапи билан ҳамкорликда Лондон шаҳрида қуёш энергиясида ишлайдиган ақлли скамейкаларни ўрнатиш ташаббуси билан чиқмоқда.

Ferra нашрининг маълум қилишича, ушбу скамейкалар, асосан, смартфонлар сингари гаджетларни зарядлаш ва интернетдан фойдаланишга мўлжалланган.

Илк босқичда шаҳарда 20 та Ford Smart Bench скамейкаларини ўрнатиш режаланган. Бундан аввалроқ Strawberry Energy стартапи худди шундай скамейкалардан 20 тасини ўрнатиб бўлган эди. Скамейкага бепул интернет тарқатадиган Wi-Fi модели ҳам жойлвнган.

Булардан ташқари ақлли скамейкалар шовқин, намлик ва ҳарорат даражаларини кўрсатиб тура олади.
Made on
Tilda