12/10/2017

Forbes жаҳондаги 500 та энг яхши иш берувчини эълон қилди

Forbes журнали 2017 йил учун жаҳондаги 500 та энг яхши иш берувчилар рўйхатини эълон қилди. Унга кўра Alphabet (Google), Microsoft ва Япониянинг Japan Exchange Group номли молиявий корпорацияси кучли учликдан ўрин олган. Apple компанияси рўйхатнинг 4-поғонасида келмоқда.

Forbes`нинг қайд этишича, мазкур компанияларда меҳнат қилишни истайдиган сони жуда кўпчиликни ташкил қилар экан.

Жорий йил учун энг яхши иш берувчилар рўйхатида 157 компания билан АҚШ етакчиилк қилмоқда. Кейинги ўринларда Хитой 44 та ва Япония 41 та компания билан келмоқда. Европа давлатларидаги компаниялар ҳам кўпчиликни ташкил этмоқда – 165 та (Франция-29, Германия-26, Буюк Британия-23, Италия-17, Швейцария-16).

МДҲ давлатлари орасида фақат Россия 4 та компания билан ушбу рўйхатга киритилган.

Рўйхатни тузишда иш берувчиларнинг жаҳондаги обрўси, яхши меҳнат шароитлари ва кўп тармоқлилик эътиборга олинган.
Made on
Tilda