11 iyun 12:00

Forbes дунёнинг энг йирик компанияларини маълум қилди. Дастлабки иккиликни Хитой банклари банд қилган.

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

Компаниялар рўйхатида сони бўйича етакчиликда 560 компания билан АҚШ турибди, ушбу рўйхатдаги Хитой компаниялари сони эса 260 та.

Forbes 2018 йилдаги дунёнинг энг йирик компанияларини маълум қилди. Дастлабки иккиликни хитой банклари – ICBC ва China Construction Bank эгаллади.

ICBC олтинчи бор кетма-кет биринчиликни қўлдан бергани йўқ. Жорий йилда унинг бозор капитализацияси 311 миллиард АҚШ долларини, активлари қиймати эса 4,2 триллион АҚШ долларини ташкил этди.

“China Construction Bank” компаниясида бу кўрсаткич капитализацияда 261 миллиард, активлар қиймати 3,6 триллион АҚШ долларга тенг.

“JPMorgan Chase” америка банки 387 миллиард миқдордаги капитализация ва 2,6 триллион долларга тенг қийматдаги активлари билан учинчи ўриндан жой олган.

Компаниялар рўйхатида сони бўйича етакчиликда АҚШ (560) ва Хитой (260) турибди.

Шунингдек, дунё рейтинги топ-ўнталигига “Berkshire Hathaway” америка компанияси, “Agricultural Bank of China” хитой компанияси, “Bank of America”, “Wells Fargo”, “Apple” америка компаниялари ҳамда “Bank of China” ва “Ping An Insurance” хитой компаниялари ҳам киритилди.

Манба: Spot.uz

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий