24/08/2017

Forbes IT соҳасидаги жаҳоннинг 100 та энг бой тадбиркорлари рўйхатини оммалаштирди

Forbes журнали 2017 йил учун IT соҳасидаги жаҳоннинг 100 та энг бой тадбиркорлари рўйхатини эълон қилди, деб хабар бермоқда VC сайти.

Рўйхатда Microsoft асосчиси Билл Гейтс 84,5 млрд доллар маблағ билан етакчилик қилмоқда. Кейинги поғоналарни Amazon раҳбари жеф Безос (81,7 млрд доллар) ва Марк Цукерберг (69,6 млрд доллар) банд қилишди. Google асосчилари Ларри Пейж ва Сергей Брин 5 ва 6 ўринларда келишмоқда.

Бу йил рўйхатга кирган барча тадбиркорларнинг умумий бойлиги илк маротаба 1 триллион долларда н ортган. Бунга Facebook, Amazon, Tencent ва Alibaba компанияларига тегишли қимматбаҳо қоғозларнинг нархи ўсгани ҳам сабаб бўлди.

Тадбиркор Юрий Мильнер мазкур рўйхатга кирган ягона россиялик бўлиб қолмоқда. У ушбу рейтингда 3,5 млрд доллар маблағ билан 72 ўринни эгаллаб турибди.

Тўлиқ рўйхат билан бу ерда танишиб чиқиш мумкин.
Made on
Tilda