17 мая 14:36

Фирма офисини муассиснинг уйида очса бўладими?

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

Савол:
Ассалому алайкум. Мен ўзимга тегишли хонадонимни ўзим таъсисчиси булган фирмада офис қилиб ишлатишим мумкинми. Айтмоқчиманки, ижара шартномасисиз. Хонадоним турар жой.

Жавоб:
Агар юридик шахс – масъулияти чекланган жамият (оддий тилда айтилганда – фирма) очган бўлсангиз ёки Якка тартибдаги тадбиркор (ЯТТ) бўлиб ишлаётган бўлсангиз, турар жой (уй ёки хонадон)дан офис сифатида фойдаланишингиз мумкин эмас.

Бу тур фаолият фақат нотурар жойда амалга оширилади. Уйингизни ёки унинг бир қисмини нотурар жойга айлантириш мумкин, лекин бу тавсия этилмайди – вақти келиб, уни қайта турар жой мақомига ўтказиш жуда мураккаб иш.

Лекин, сиз оилавий корхона ташкил этган бўлсангиз, ўзингиз яшайдиган уйда иш юритишингизга тўсқинлик қилинмайди.

Дарвоқе, бу ҳолда коммунал тўловларни ҳам юридик шахс сифатида эмас, балки аҳоли қатори тўлайсиз.

Манба: Ишбилармон

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий