31/10/2017

Финландиянинг Finnair авиакомпанияси парвоздан олдин йўловчиларнинг оғирлигини ўлчашни бошлайди

Finnair авиакомпанияси бортдаги ялпи босимни аниқлаш мақсадида парвоздан олдин йўловчиларнинг оғирлигини ўлчашни бошлайди, деб ёзмоқда Metropolitan нашри.

Ушбу амалиёт кўнгилли тарзда амалга оширилади ва шу йилнинг ноябрь ойида бошланиши режалаштирилган. Finnair ҳар бир парвоз олдидан 100-150 нафар йўловчининг вазига оид маълумотларни йиғишни кўзламоқда. Шахсий дахлсизликни таъминлаш учун вазн ҳақидагн маълумотлар аноним форматда бўлиши маълум қилинган.

Европанинг авиацион хавфсизлик агентлининг маълумотларига кўра, ҳозирда юк билан бортга чиқадиган эркакларнинг ўртача вазни 88 кг, аёлларники эса 70 кг, 12 ёшгача бўлган боланинг вазни эса 35 кгни ташкил қиларкан.
Made on
Tilda