01/11/2017

Фильмда телефон рақами рухсатсиз ишлатилган Бангладеш фуқароси кинематографларни судга берди

Бангладешда истиқомат қиладиган рикша ҳайдовчиси Ижажул Миа актёр Шакиб Хон, "Дарғалар" фильмининг режиссёр ва продюсерини судга берди, деб ёзади TJournal нашри. Гап шундаки, картина ижодкорлари Миага қарашли телефон рақамидан фильмда фойдаланган, натижада эса мухлислар унга тинимсиз қўнғироқ қилаверган ҳамда Миа оиласининг парчаланишига бир баҳя қолган.

"Дарғалар" фильми шу йилнинг июнь ойида экранларга чиқарилган. Сюжетга кўра Шакиб Хон қаҳрамони ўзининг севгилисига телефон рақамини бериши керак эди. Кейин маълум бўлишича, худди ўша телефон рақами ҳайдовчи Ижажул Миага тегишли бўлган. Фильмдан кейин мухлислар ушбу рақамга қўнғироқ қилавериб Мига безор қилиб юборишган. Ҳатто мухлисалардан бири Мианинг яшаш манзилини аниқлаб, 500 чақирим масофа босиб уни излаб келган.

Мианинг айтишича, мазкур ҳодисадан кейнн рафиқаси ундан уйдан кетишни талаб қилган ва ажрашишлари лозимлигини айтган экан. Миа ўзининг узоқ йиллик мижозларини йўқотмаслик учун телефон рақамини алмаштирмоқчи эмас. Миа маънавий зарар учун ушбу филм ижодкорларидан 60,9 минг доллар ундирмоқчи.
Made on
Tilda