28/06/2017

Facebook ижтимоий тармоғининг ойлик аудиторияси 2 миллиард фойдаланувчига етди

Жаҳондаги энг йирик ижтимоий тармоқ ҳисобланган Facebook хизматининг ойлик глобал аудиторияси 2 миллиарддан ошган. Бу тўғрида мазкур ижтимоий тармоқ асосчиси Марк Цукерберг ўзининг профили орқали маълум қилган.

Жорий йилнинг май ойида берилган ҳисоботга кўра, ижтимоий тармоқнинг ойлик аудиторияси 1,93 млрд фойдаланувчини ташкил қилган эди. Шундан 1,3 млрд фойдаланувчи тармоқдан ҳар куни киради.
Facebook 2004 йилда ишга туширилган бўлиб, 2012 йилга келиб тармоқнинг глобал аудиторияси 1 миллиардга етган эди. TechCrunch нашрининг қайд этишича, рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар сони бўйича Facebook айни пайтда дунёдаги энг йирик ижтимоий тармоқ ҳисобланади.

Таққос учун YouTube аудиторияси 1,5 млрд одам, WeChat — 889 млн, Twitter — 328 млн, Snapchat — 255 млн фойдаланувчидан иборат. 2015 йилнинг охирларида ижтимоий тармоқнинг кундалик аудиторияси 1 миллиарддан ортган эди.
Made on
Tilda