30/08/2017

Facebook компаниясида ишлайдиган энг ёш ходим энди Google Assistant устида иш олиб боради

18 ёшида Facebook жамоасида ўз иш фаолияти бошлаган Майкл Сайман (ҳозирда 21 ёшда) ижтимоий тармоқни тарк этди. Эндиликда у Google компаниясида меҳнат қилади, деб ёзмоқда Bloomberg нашри.

Сайман 13 ёшидан бошлаб iOS-иловалар яратишни бошлаган. 17 ёшида у Facebook раҳбари Марк Цукерберг билан учрашган ва унга тегишли компанияда тажриба ўрганган. 18 ёшида эса Facebook`нинг тўлақонли ходимига айланган эди. Сайман Facebook жамоасида ишлаган энг ёш ходимлардан бири бўлган ва маҳсулот бўйича менежер вазифасида ишлаган. У асосан ўсмир ёшлар мобил қурилмалардан қандай мақсадларда фойдаланишини ўрганиб борган.
Сайман ўсмирларга мўлжалланган Snapchat аналоги Lifestage лойиҳасининг етакчи мутахассисларидан бири бўлган.

Google компаниясида Сайман Google Assitant сервисини такомиллаштириш билан шуғулланади. Сайман Google Assitant ёшларни ахборот технологияларига бўлган қизиқишини янада кучайтиришига ишонишини билдирган.
Made on
Tilda