11/08/2017

Титанлар жанги: Facebook YouTube аналогидаги видеохостинг хизматини ишга туширди

Facebook компанияси шу номли ижтимоий тармоқ ичида YouTube аналогидаги Watch сервисини ишга туширди. Ушбу маълумот компаниянинг ахборот сайтида эълон қилинган.

Watch фойдаланувчилари сервис доирасида бошқа шахслар, брендлар ва нашрларнинг видеоларига обуна бўлиши, шу билан бирга, "Энг кўп муҳокама қилинаётган", "Дўстлар нимани кўришмоқда" ва шу каби бошқа категориялар бўйича роликларни қидиришлари мумкин. Айниқса, платформада Major League Baseball, National Geographic, Billboard ва бошқа компанияларнинг оригинал шоу ва транслацияларининг пайдо бўлиши тармоқ фойдаланувчилари учун катта янгилик бўлди.

Watch платформасини видео билан тўлдирадиган ҳамкорларга рекламадан олинадиган фойданинг 55 фоизи ажратилади. Бу YouTube хостингидан 10 фоизга кўп дегани.

Ҳозирча ушбу платформа АҚШ ҳудудида фаолият кўрсатмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилда Facebook ижтимоий тармоғининг мобил иловасига "видео" номли алоҳида бўлим қўшилган эди. Лекин у ерда фойдаланувчи ўзи кўрган ёки лентасида мавжуд роликларни кўра оларди, холос.
Made on
Tilda