28 sentyabr 17:58

Facebook стратегияси: истеъфолар, харидлар ва миллиардлаб доллар даромад

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

25 сентябрь куни The New York Times газетаси Instagram бош директори Кевин Систром ва ижтимоий тармоқнинг бош техник директори Майк Кригер ижтимоий тармоққа эгалик қилувчи Facebook раҳбариятига истеъфога чиқишлари ҳақида маълум қилишганини ёзди. Газетанинг маълумот беришича, яқин ҳафталар ичида улар компанияни тарк этади.

Кевин Систром ва  Майк Кригер
Фото: The New York Times

Шуниси қизиқки, дунёнинг гигант компанияларидан бири бўлган Facebook кейинги беш йил ичида интернет ва юқори технологиялар оламида нуфузга эга бўлган бешта компанияни сотиб олган. Ана шу беш компаниянинг тўрттасига тамал тошини қўйганлар кейинчалик истеъфога чиқишларини эълон қилишган. Улар тарихига назар соламиз.

Instagram

Facebook 2012 йилда Instagram компаниясини 1 млрд долларга сотиб олди. “Компания ўз бренди ва раҳбариятини сақлаб қолади ҳамда сайёрамизнинг энг йирик ижтимоий тармоғидан мустақил равишда ривожланади”, деб маълум қилганди ўшанда Марк Цукерберг.

Фото: Instagram/Mark Zuckerberg

Орадан олти йил ўтгач, газетаси Instagram бош директори Кевин Систром ва ижтимоий тармоқнинг бош техник директори Майк Кригер истеъфога чиқишларини маълум қилишди. Instagram ҳаммуассислари ўз истеъфолари сабабларини изоҳлашмаган, аммо улар таътил олишни режалаштираётганликлари ҳақида айтишган.

WhatsApp

Фото: Brent Lewin/Bloomberg

Жаҳоннинг энг оммабоп мессенжерларидан бири бўлган WhatsApp ҳам 2014 йилда 19 млрд доллар эвазига  Facebook тасарруфига ўтди. Мессенжер асосчилари Ян Кум ва Брайан Эктон WhatsApp ўз дахлсизлигини сақлаб қолиши, фойдаланувчилар ҳақидаги маълумотларни ҳеч қачон хўжайин компанияга бермасликларини билдиришди. Аммо 2017 йилда Facebook WhatsApp’ни хизмат кўрсатиш шартларини ўзгартиришга мажбур қилди. Бунинг натижасида ижтимоий тармоқ мессенжер фойдаланувчиларининг телефон рақамларини аниқлаш имкониятига эга бўлди. Бундан ташқари, Facebook раҳбарияти фойдаланувчилар ҳақида маълумот тўплаш ва уларга реклама кўрсатиш мақсадида мессенжер ва ижтимоий тармоқдаги профилларни бирлаштириш шартини қўйди.

Facebook босими остида мессенжер йиллик обунадан воз кечди. Корхоналарга мижозлар билан мулоқот қилиш имкониятини бериш режаси туфайли мессенжер ҳимоя тизимини сусайтиришига тўғри келди.

2017 йил сентябрда WhatsApp ҳаммуассисларидан бири Брайан Эктон компанияни тарк этишини эълон қилди. Шу йилнинг май ойида эса компания бош директори Ян Кум ҳам кетишга қарор қилди.

Oculus

Фото: David Paul Morris/Bloomberg

2014 йил январида Марк Цукерберг Oculus Rift виртуал воқелик кўзойнакларига қизиқиб қолди. У бу қурилма билан танишиш учун компания офисига шахсан ўзи борди. Компания асосчилари Палмер Лаки ва Брендан Айриб билан икки ойлик музокаралардан сўнг март ойида Oculus VR Facebook томонидан 2,4 млрд долларга сотиб олинди.

2017 йил январда ZeniMax медиа-гиганти Facebook’ни Oculus VR компаниясини ноқонуний равишда харид қилишда айблади. У дунёдаги энг йирик ижтимоий тармоқ Oculus виртуал воқелик бўйича барча технологиялар ишланмасини ноқонуний равишда ўзига ўтказиб олганини яхши билган ҳолда бу компанияни сотиб олганини ва виртуал воқелик кўзойнакларини ZeniMax яратганини иддао қилди.

Цукерберг судда технологияларни ўғирлагани юзасидан қўйилган барча айбловларни рад этди. Унинг сўзларига кўра, VR-кўзойнакларда ишлатилувчи барча технологиялар Oculus жамоаси томонидан ишлаб чиқилган.

Ўша йил февралида суд Facebook ZeniMax компаниясига 500 млн доллар жарима тўлаши кераклиги ҳақида ҳукм чиқарди.

Бунинг устига, Палмер 2016 йилда АҚШ президентлигига номзод Хиллари Клинтонга қарши гуруҳни молиялаштиришда айбланди. 2017 йил мартида Лаки Facebook’дан кетди. Ундан аввалроқ, 2016 йил декабрда эса Oculus бош директори Брендан Айриб компанияни тарк этганди.

LiveRail

LiveRail реклама сервери 2007 йилда ташкил этилган бўлиб, у реал вақт режимида реклама эълонлари аукциони билан шуғулланарди. 2014 йилда Facebook  мазкур видеореклама сервисини 500 миллион долларга сотиб олди. Аммо икки йилдан сўнг, 2016 йил апрелда сервер ёпилди ва унинг ходимларига бошқа иш топишлари кераклиги айтилди.  Ўша даврда LiveRail асосчиси ва раҳбари Марк Трефгарн ҳам Facebook’дан кетди.

Навбатдаги ким?

2013 йилда Facebook Исроилнинг мобиль таҳлил билан шуғулланувчи Onavo компаниясини 120 миллион долларга сотиб олди. Компаниянинг 30 нафар ходими Цукерберг жамоасига қўшилди. Мана беш йилдирки, улар ҳамон  Facebook’да ишлаб келишмоқда.

Facebook ҳозирга қадар нечта лойиҳани сотиб олган

2005 йилдан шу кунгача Facebook 58та олди-сотди келишувини амалга оширган. Энг биринчиси – 2005 йилда Facebook.com доменининг 200 минг долларга сотиб олиниши бўлган бўлса, охиргиси VR-овоз билан шуғулланувчи Two Big Ears шотланд стартапидир.

Стартаплар учун неча пул сарфланган?

Фото: Getty Images

Facebook технологик стартапларни сотиб олиш учун 23 млрд доллардан ортиқ маблағ сарфлаган. Мана, Марк Цукербергнинг энг йирик харидлари рўйхати:

WhatsApp — 19 млрд доллар.

Oculus VR — 2,4 млрд доллар.

Instagram — 1 млрд доллар.

LiveRail — 500 млн доллар.

Microsoft Atlas — 100 млн доллар.

Face.com  — 100 млн доллар.

Қолган харидлар учун 10 млндан 85 млн долларгача сарфланган.

Фото: Getty Images

Facebook қайси мамлакатлардаги стартапларни сотиб олган?

АҚШ – 43 лойиҳа.

Буюк Британия – 6 лойиҳа.

Исроил – 3 лойиҳа.

Беларусь, Канада, Финляндия, Ҳиндистон, Малайзия ва Нидерландия – 1тадан лойиҳа.

Facebook нимадан даромад топади ва компания қанчага баҳоланади?

Facebook асосан компаниялар ва фойдаланувчилар ижтимоий тармоқда жойлаштирадиган рекламадан  даромад топади. Компания ҳисоботида айтилишича, Facebook соф даромади жорий йилнинг 1-чорагида 4,9 млрд, 2-чорагида 5,12 млрд долларни ташкил этган. Компаниянинг 2017 йилдаги соф даромади 15,9 млрд доллар бўлган.

Икки млрд нафардан ортиқ фойдаланувчига эга бўлган ижтимоий тармоқ нархи экспертлар томонидан қуйидагича баҳоланган:

2018 йил: 542,95 млрд доллар.

2017 йил: 314,8 млрд доллар.

2015 йил: 225,7 млрд доллар.

2011 йил: 50 млрд доллар.

2010 йил: 35 млрд доллар.

2007 йил: 15 млрд доллар.

 

Манба: KUN.UZ

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий

Россияда 2018 йил охирига қадар Facebook​ ҳам блокланиши мумкин

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Шу йил якунига қадар Россияда Facebook текширувдан ўтказилади. Бу ҳақда Роскомнадзор раҳбари Александр Жаров “Известия” газетасига берган интервьюда маълум қилди, деб ёзади Sof нашри. “2018 йилнинг охирига қадар Facebook компаниясини текширамиз, ҳамда бажарилиши лозим бўлган бир неча бандлар бор: Россия ҳудудида россиялик фуқаролар маълумотлар базасининг маҳаллийлаштирилиши, барча […]

19 aprel 18:26

Ўзбекистонда “Facebook” ва “YouTube” билан боғлиқ муаммоларнинг эҳтимолий сабаблари маълум қилинди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Ўзбекистонда “Facebook” ва “ВКонтакте” ижтимоий тармоқларига кириш, “YouTube” видеохостингидан фойдаланиш билан боғлиқ муаммолар ташқи интернет-канал сиғимини кенгайтириш ишлари билан боғлиқ бўлиши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири биринчи ўринбосари Олимжон Умаров 18 октябрь куни Ўзбекистон ва Россия минтақалараро ҳамкорлик форуми доирасида “Газета.uz” нашрига […]

Facebook ва Instagram ижтимоий тармоқда вақтнинг беҳуда сарфланиши ҳақида хабар беради

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Facebook ижтимоий тармоғи ва Instagram фотохизмати дастурчилари ижтимоий тармоқда сарфланадиган вақтни назорат қилиш учун янги инструментларни ишга тушириши ҳақида маълум қилди. Facebook ва Instagram иловалари созламаларининг махсус бўлимига ушбу ижтимоий тармоқлардан фойдаланувчиларнинг нима билан машғуллиги ҳақида маълумот келиб туради. Бунда ижтимоий тармоқда фойдаланиши мумкин бўлган вақтни чеклаш […]

2 avgust 15:34

«Facebook»да кенг тарқалган «BFF»нинг аслида ҳам фойдаси борми?

«Facebook»да кенг тарқалган «BFF»нинг аслида ҳам фойдаси борми?

24 mart 12:15

Ўзбекистонда Google ва Facebook иш бошлаши маълум бўлди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Google​ компаниясининг Жамоатчилик ва ҳукуматлар билан алоқаларни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Довон Эрнир компания келгусида Ўзбекистонда офис очишга қизиқиш билдиргани ва бунинг учун айрим шартларни маълум қилди. Бу ҳақда «Kun» Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлигининг Тадқиқотлар ва давлат ҳамда жамиятга инновацияларни жорий этиш бошқармаси бошлиғи Бекзод Ҳамзаевга таяниб хабар берди, деб […]

Огоҳ бўлинг! Facebook мессенжери орқали вирус тарқалмоқда

Огоҳ бўлинг! Facebook мессенжери орқали вирус тарқалмоқда

12 aprel 11:32

Асаларилар асалга қарши. «Facebook» ва «Google»нинг собиқ ходимлари ижтимоий тармоқларга қарши курашишмоқда

Асаларилар асалга қарши. «Facebook» ва «Google»нинг собиқ ходимлари ижтимоий тармоқларга қарши курашишмоқда

6 fevral 19:16

Цукерберг: “Ўзбекистон россиялик троллар нишонида бўлган”

Цукерберг: “Ўзбекистон россиялик троллар нишонида бўлган”

12 aprel 11:39

«Facebook»да «кўринмас»га айланишнинг оддий усули

«Facebook»да «кўринмас»га айланишнинг оддий усули

13 mart 12:24

Ўзбекистонда Facebook узилишлар билан ишламоқда

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Facebook ижтимоий тармоғининг ишида Тошкент вақти билан 4 сентябрь куни кечқурун узилишлар юз бера бошлади. Downdetector сервиси маълумотларига кўра, фойдаланувчилар асосан серверга уланиш билан боғлиқ муаммолар ҳақида хабар беришган. Узилишлар марказларидан бири Ўзбекистонга тўғри келган. Бошқалари – Япония ва Австралияга. Манба: KUN.UZ Did you find apk for android? […]

6 sentyabr 15:43

«Telegram», «WhatsApp», «Facebook» — энг хавфли иловалар

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.«Appthority» компанияси корпоратив фойдаланувчилар учун энг хавфли иловалар рўйхатини тузди. Унга кўз югуртирсангиз «WhatsApp», «Facebook», «Telegram каби ўта таниш ва «қадрдон» номларни учратасиз. Экспертлар хавфли иловалар «учлиги»ни амалий тизимлар йўналишида тақсимлашди: «iOS»-қурилмалар — «WhatsApp» (мессенжер), «Facebook» (ижтимоий тармоқ), «Waze» (навигация дастури); Android»-қурилмалар — «WhatsApp» (мессенжер), «Facebook» (ижтимоий тармоқ), […]

3 avgust 15:47

«Facebook»да 3D хабарлар ёзиш имконияти пайдо бўлди

«Facebook»да 3D хабарлар ёзиш имконияти пайдо бўлди

28 fevral 11:55

Дунёдаги етакчи IT-компаниялар ходимларининг маоши қанча эканлигини биласизми?

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.«Google» компаниясига эгалик қилувчи «Alphabet» корпорацияси ўз ходимларининг йиллик ўртача маоши қанча эканини маълум қилди. Таъкидланишича, «Google»даги ишчиларнинг ўртача иш ҳақи йилига 197 минг долларни ташкил этар экан, деб маълум қилмоқда Хабар ресурси. Шундай қилиб «Alphabet» S&P 500 индексига кўра энг кўп ойлик тўлайдиган компаниялар рўйхатидан тўртинчи […]

30 aprel 12:25

Downdetector маълумотларига кўра Ўзбекистонда Facebook билан деярли муаммо йўқ. VPN’нинг оммабоплиги ошмоқда

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Downdetector сервиси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда Facebook билан деярли ҳеч қандай муаммо йўқ. Spot’нинг ёзишича, бундан ижтимоий тармоқ ишидаги носозликлар акс этувчи харита дарак бермоқда, унда Ўзбекистон икки кундан бери қизил рангни (кўплаб муаммолар) оч яшил рангга (кам сонли муаммолар) ўзгартирди. Бу эса, муаммо, катта эҳтимол билан, сервисдан эмаслигини […]

12 sentyabr 11:32