06/09/2017

Камалакдек сержило: Facebook рангли фонда изоҳ қолдириш функциясини синамоқда

Facebook компанияси рангли фон билан изоҳ қолдириш функциясини синовдан ўтказишни бошлади, деб хабар бермоқда VC.RU нашри. Ушбу янгиликни ижтимоий тармоқ фойдаланувчи Эверт Грут биринчи бўлиб пайқаган.
Грут рангли фонга эга изоҳни пост остида қолдиришга муваффақ бўлган, ижтимоий тармоқ унга бир нечта бир тонли ва градиент рангларни таклиф этган, дейилади хабарда.

2016 йилнинг декабрь ойида Facebook расмсиз, виедосиз ва ҳаволасиз матнли постлар учун бир неча фон рангларидан фойдаланиш имкониятини жорий қилган эди.
Made on
Tilda