25/08/2017

Кун рақами: Facebook бир кунда нечта профилни блоклайди?

Facebook компанияси фойдаланувчиларни спам, фирибгарлик ва инсонларда ўзаро нафрат уйғотадиган ҳодисалардан ҳимоя қилиш учун ҳар куни 1000 000 та профилни блоклайди, деб ёзмоқда CNBC нашри ижтимоий тармоқнинг хавфсизлик хизмати раҳбари Алекс Стамосга таяниб.

Блокланадиган профилларнинг (аккаунт) аксарияти спамер ва фирибгарлар томонидан яратилар экан. Бироқ, Стамоснинг қайд этишича, икки миллиард фойдаланувчига эга тармоқда қоидаларни бузайдиган тўғри профилларни блоклаш, хабар ва контентни ўчириб ташлаш сингари ҳолатлар ҳам тез-тез юз бериб туради.

Унинг айтишича, бундай ҳолатлар асосан техник сабаблар туфайли рўй бериб туради. Бундан ташқари, ижтимоий тармоқ 100 дан ортиқ мамлакатлар қонунлари билан ишлашига тўғри келаркан.
Made on
Tilda