8 yanvar 19:51

Энг «кучли» паспортлар эълон қилинди. Биз нечанчимиз? (рейтинг)

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

Швейцариянинг «Henley & Partners» (H&P) компанияси навбатдаги жаҳон паспортлари индексини эълон қилди. Унда мамлакатлар фуқаролари ўз паспортлари билан қанча мамлакатга визасиз бора олишига қараб рейтинг тузилди.

Ушбу рейтингда Япония пешқадамликни қайтариб олди — япон фуқаролари  190 мамлакатга визасиз бора олишади.

Иккинчи ўринда Сингапур ва Жанубий Корея (189 тадан мамлакат), учинчи ўринда — Германия ва Франция (188 мамлакат) фуқаролари.

ТОП-5 ни тарк этган Буюк Британия ва АҚШ фуқаролари учун 185 мамлакатга йўл очиқ.

Собиқ иттифоқ мамлакатлари орасида энг яхши кўрсаткичлар Латвия ва Литвада (180 мамлакат) — улар 11-ўринда жойлашган. Жаҳоннинг 128 мамлакатига визасиз чиқиш имкониятига эга украинлар 41-ўринда, россияликлар (119 мамлакат) 48-ўринда, беларуслар (77 мамлакат) 66-ўринда. Кейинги ўринда эса қозоқлар — 76 мамлакат.

Ўзбекистон паспортининг кучи эса ҳозирча 58 мамлакатга кириш учун етади — биз 80-ўриндамиз.

Рўйхатнинг энг охиридан (104-ўрин) Афғонистон ва Ироқ (30 мамлакат) ўрин олди.

 

Манба: Xabar

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий