23/08/2017

Қайси чопонда фазога учамиз: Элон Маск SpaceX скафандрига тегишли илк суратларни эълон қилди

SpaceX компаниясининг асосчиси Элон Маск ўзининг Instagram тармоғидаги профилида NASA билан ҳамкорликда яратилган SpaceX скафандрига тегишли илк суратларни эълон қилди.

Маскнинг қайд этишича, мазкур скафандер сўнгги версияга яқин нусха бўлиб, шунчаки макет эмас. "Биз скафандерни қўш вакуумли босим остида синаб кўрдик, ва айтишим керакки, эстетика ва функционалликни уйғунлаштириш учун анча тер тўкишимизга тўғри келди", - деб ёзади Маск.
Тадбиркор мазкур скафандер NASA агентлигининг тижорий парвозлари дастури учун ишлаб чиқилганини маълум қилган.

SpaceX 2015 йилдан бери ўз скафандер модели устида иш олиб бормоқда. Ўша вақтда Элон Маск Reddit мухбирига берган интервьюсида мазкур скафандер "21 аср дизайнида кўриниши ва бир қадар ишончли бўлишини" қайд этиб ўтган эди.

Made on
Tilda